BC ТОИФАДАГИ ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАНГИЗ БОРМИ?
2026-03-23 18:35:00 / Эълонлар

Миграция агентлиги ва Япониянинг "Proud Partners" компанияси ЯПОНИЯДА ҲАЙДОВЧИЛИК соҳасида ишга таклиф қилади!
📚 Асосий талаб — 2026-йил апрель ойида бошланадиган Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 8 ойлик бепул ўқув курсларида иштирок этишга тайёр бўлиш! (бепул ётоқхона билан таъминланасиз)
Иш ўринлари: 200 та (юк етказиб берувчи ҳайдовчи)
Танлов ўтказувчи ташкилот: "Proud Partners" компанияси (30-мартдан 3-апрелгача онлайн суҳбат асосида)
Иш жойи манзили: Япония бўйлаб.
Кимлар танловда қатнашa олади?
🚗🚛 BC (C тоифани олганига 3 йил бўлган) тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бор, 21-35 ёш оралиғидаги ҳайдовчилар;
🔗 Қуйидаги ҳаволада берилган "Розилик хати" шартларига розилик билдирганлар.
✅ Япон тилини биладиганларга устунлик берилади
💰Ойлик маош: 1200-2000 АҚШ долларигача (кўтарилиши ҳам мумкин);
Қўшимча иш: белгиланган иш вақтидан ташқари ишланган соатларда янада юқори даромад олиш имконияти мавжуд;
🎁 Бонус: иш унумдорлигига қараб йилига 2 марта моддий рағбатлантириш;
🕒 Иш жадвали: сменали иш (иш берувчи компанияга қараб фарқ қилади);
🏠 Турар жой: иш берувчи томонидан берилади ва иш ҳақидан ушлаб қолинади (ўртача 200 АҚШ доллари).
✅ Имтиёзлар: авиабилет харажатлари қопланади, ишчи виза расмийлаштирилади (харажат компенсация қилинади), тиббий ва ижтимоий суғурта билан таъминланади;
🧮 Овқатланиш харажатлари ходим ҳисобидан.
❗️ Ҳар бир номзод Миграция агентлигининг XORIJDA ISH платформасидан рўйхатдан ўтади.
❗️ Талабларга тўғри келадиганларга Миграция агентлиги ходими боғланади ва sms юборилади.
☎️ Мурожаат учун: 1282, 71 202-33-55 (ички рақам 505)
Яқинларингизга тарқатинг!
Сўнгги янгиликлардан XORIJDA ISH канали орқали хабардор бўлиб туринг!
