Расмий муносабат
2026-03-19 11:20:00 / Янгиликлар

Консалтинг фирма орқали Россия Федерациясининг Калининград шаҳрига ишлаш учун бориб, хужжатларини олдириб қўйган ҳамюртларимиз мурожаатлари юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Мазкур ҳолат бўйича Миграция агентлигининг Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳридаги вакили томонидан мурожаатчилар билан тезкор тартибда алоқа ўрнатилди ҳамда уларнинг ҳолати атрофлича ўрганилди.
Амалга оширилган ишлар доирасида мурожаатчиларнинг ҳужжатлари иш берувчилардан олиб берилди. Шунингдек, масалага алоқадор бўлган консалтинг компаниясида тегишли лицензия мавжуд эмаслиги аниқланди.
Шу муносабат билан, юзага келган низони фуқаролик ишлари бўйича суд тартибида кўриб чиқиш юзасидан мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Қолаверса, ваколатли органларга тақдим этиш учун зарур бўлган аризалар қабул қилинди.
Бундан ташқари, Zoom платформаси орқали барча фуқаролар билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг муаммолари тўлиқ ўрганилди ҳамда хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш давомидаги ҳуқуқ ва имтиёзлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Миграция агентлиги мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
Шу ўринда, фуқаролардан хорижда ишлаш масалаларида фақат расмий ва лицензияга эга ташкилотлар орқали ҳаракат қилишлари, текширилмаган маълумотларга ишонмасликлари сўралади
