Расмий муносабат!
2026-03-18 18:00:00 / Янгиликлар

Жорий йил 12 март куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Маълумотларга кўра, Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида жойлашган “Karima” ресторанида меҳнат фаолиятини амалга ошириб келган 5 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг иш берувчи томонидан паспортлари олиб қўйилгани ҳамда 3 ойлик иш ҳақлари тўланмагани ҳақида мурожаат келиб тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан Остона шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси томонидан тезкор чоралар кўрилиб, “Karima” ресторани раҳбарияти билан алоқа ўрнатилди. Суҳбат давомида фуқароларнинг ҳужжатларини қайтариш ва иш ҳақларини тўлиқ тўлаш масалалари юзасидан тегишли талаблар қўйилди.
Шунингдек, Қозоғистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан ҳолат назоратга олиниб, иш берувчига нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.
Кўрилган чоралар натижасида, жорий йил 14 март куни фуқароларимизнинг паспортлари тўлиқ қайтарилди ҳамда уларга тегишли бўлган жами 5 290 АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақлари ундириб берилди.
