МУҲИМ ЭЪЛОН
2026-03-09 12:00:00 / Эълонлар

💻 Корея Республикасида E-9 визаси асосида (ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида) ишлаш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин 👇
🔗 https://xorijdaish.uz/service/employee-korea
🗓 Рўйхатдан ўтиш санаси: 9–12-март, 2026-йил.
🏭 Ишлаб чиқариш соҳаси — 1500 нафар
🍽 Хизмат кўрсатиш-1 (меҳмонхона ва ошхона ишлари) — 500 нафар номзод SPAS электрон базасига киритилиши режалаштирилган.
Рўйхатдан ўтиш тартиби видео қўлланма ва инфографикада батафсил кўрсатилган.
📝 Номзодларга талабларни 👉 бу постда 👈 ўқинг:
⚠️ Эътибор беринг: маълумотларни нотўғри киритиш, талабга мос келмайдиган фото юклаш, паспорт маълумотларида хатолик қилиш рўйхатдан ўтиш жараёнининг муваффақиятсиз якунланишига сабаб бўлиши мумкин.
❗️ Шу боис иштирокчилардан жараённи диққат билан, белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда босқичма-босқич амалга ошириш сўралади.
📢 Яқинларингизга тарқатинг!
Сўнгги янгиликлардан XORIJDA ISH канали орқали хабардор бўлиб туринг!
