Ўзбекистон – Чехия: меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик кенгаймоқда
2026-03-07 17:00:00 / Янгиликлар

Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Лубомир Фрэборт билан учрашди.
✔️ Унда Чехия меҳнат бозори учун Ўзбекистонда малакали кадрлар тайёрлаш ва ташкилий меҳнат миграциясини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Айниқса, тиббиёт соҳаси мутахассислари — ҳамширалар ва қарияларни парваришлаш бўйича ходимлар тайёрлаш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Маълум қилинишича, Чехияда Ўзбекистон фуқаролари учун ҳар йили 150 та меҳнат визаси квотаси ажратади.
📋 Чехия томони тиббиёт кадрларини хорижда ишлашга тайёрлаш бўйича Тошкентдаги ўқув курслари фаолияти билан танишишга қизиқиш билдирди.
🤝 Томонлар ушбу йўналишда амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.


