EPS-TOPIK 2026!
2026-03-05 09:10:00 / Эълонлар

Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги “EPS” маркази томонидан бу йил EPS-TOPIK тестлари ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
🗓 EPS-TOPIK 2026 — онлайн рўйхатдан ўтиш 9–12 март кунларига режалаштирилмоқда! (9-март куни ҳавола ва видео йўриқнома берилади)
🛂 E-9 виза (ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш)
Талаблар:
▪️ Хорижга чиқиш паспортига эга Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
▪️ 18 ёшга тўлган (2008-йил 9-март санасидан олдин туғилган) ҳамда 40 ёшга тўлмаган (1986-йил 10-март санасидан кейин туғилган)
▪️ Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортилмаган, судланмаган бўлиши лозим.
📎 Рўйхатдан ўтиш учун нималар керак?
✔️ Хорижга чиқиш паспортининг сифатли рангли электрон шаклдаги нусхаси (ламинация қилинган томони, файл ҳажми 55kb дан 60kb (600x400 пиксел) гача JPG формат);
✔️ 3,5x4,5 ҳажмдаги оқ фонли сифатли рангли расм (фон билан устки кийимнинг ранги бир хил бўлмаслиги керак, файл ҳажми 13kb дан 14kb (100x300 пиксел) гача JPG формат);
✔️ Фаол телефон рақами;
✔️ Корея томонидан белгиланган тўлов: 28 $ миқдорида сўм эквиваленти (тўлов амалга оширилаётган кундаги Марказий банк курсида)
⚠️ Миграция агентлиги имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган фуқароларни Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишини кафолатламайди.
Тил ва касбий малака тестларидан (skills) ўтганлар Кореянинг SPAS иш изловчилар базасига киритилади ва 2 йил давомида иш берувчилар танловларида қатнашадилар.
Яқинларингизга тарқатинг!
Сўнгги янгиликлардан XORIJDA ISH канали орқали хабардор бўлиб туринг!
