ХУСУСИЙ БАНДЛИК АГЕНТЛИКЛАРИ ДИҚҚАТИГА
2026-02-27 16:05:00 / Янгиликлар

Миграция агентлиги хорижий иш берувчилар томонидан тақдим этилган бўш иш ўринларини (квоталар) эндиликда xorijdaish.uz портали орқали Хусусий бандлик агентликларига (ХБА) тақдим этилаётганини маълум қилади.
📄 Тақсимот 2026 йил 9 февралда 3772-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Низом асосида амалга оширилади.
🔹 Иш ўринлари лицензияга эга бўлган барча ХБАлар ўртасида очиқ ва тенг тақсимланади.
❗️ Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда идоралараро келишувларида алоҳида тартиб назарда тутилган ҳолатлар бўйича Миграция агентлиги томонидан олинган квоталар тақсимланмайди.
✅ xorijdaish.uz портали орқали шахсий кабинетингизга кириб, квоталар билан танишинг ва иштирок учун ариза қолдиринг.
