Диққат!
2026-02-11 10:15:00 / Янгиликлар
Интернетда тарқалаётган “хориждаги осон иш” ва мавсумий ишлар ҳақидаги таклифларга ишонишдан аввал текширинг.

🚫 Кўп ҳолларда бу фирибгарлар томонидан тарқатилади.
⚠️Афсуски алданиб қолганлар жуда кўп.
💡 Қандай эҳтиёткор бўлиш керак:
Фақат лицензияга эга расмий агентликлар орқали иш топинг;
Шартнома имзолашдан олдин барча мажбурият ва ҳуқуқларни диққат билан текширинг;
Визанинг ўзи бу иш жойи бор дегани эмас, шартнома бандларида иш билан таъминланишингиз кафолатланиши шарт.
Ҳар қандай иш таклифини ишончли ёки ишончсиз эканлигини Миграция агентлигининг 1282 қисқа рақами орқали аниқланг.
⛔️ Хорижда ишга жойлаштириш ваколати бўлмаган консалтинг фирмалардан ўзингизни ҳимоя қилинг – вақтингиз ва маблағингизни асранг!
Лицензияга эга Хусусий бандлик агентликлари рўйхатини ➡️ушбу ҳаволада⬅️ кўринг.
Видеони кўриш учун ҳавола устига босинг!
