Сертификат, иш ва ҳуқуқий ҳимоя: Туркияда ишламоқчи бўлганларга янги имкониятлар
2026-01-30 08:35:00 / Янгиликлар

Миграция агентлиги Туркиянинг “Arya” ташкилоти билан Битим имзолади.
Энди Тошкент, Наманган ва Сирдарё вилоятларида 25 та касб бўйича мутахассислар турк стандарти асосида баҳоланади ва сертификат олади.
Натижада:
2026 йилда 1 500 нафар сертификатга эга мутахассис Туркиянинг Мерсин вилоятидаги “Akkuyu” АЭСда юқори даромадли иш ўринларига жойлаштирилади.


