2025 йилда юртдошларни Ватанга қайтаришга қарийб 16 млрд сўм сарфланди
2026-01-26 12:00:00 / ОАВ биз ҳақимизда

Миграция агентлиги матбуот хизмати репатриация харажатлари бўйича ҳисобот эълон қилди.
2025 йил давомида Миграция агентлиги хорижда оғир молиявий аҳволга тушиб қолган 22 давлатдан 3 709 нафар юртдошимизни Ватанга қайтарди. Ушбу гуманитар тадбирлар учун Миграция жамғармасидан 15,9 миллиард сўм маблағ ажратилди.
Жумладан:
📅 30 июль — Инсон савдосига қарши курашиш халқаро куни муносабати билан, 30 июльдан 30 августгача “Ватанга қайтиш” номли илк хайрия акцияси ўтказилди. Ушбу акция доирасида хорижда оғир аҳволда қолган 1 300 нафар юртдошимиз Ватанга қайтарилди.
🩺 Тиббий ҳолатга алоҳида эътибор қаратилди:
— 66 нафар фуқаро бахтсиз ҳодиса ёки оғир касалликдан сўнг репатриация қилинди;
шундан:
— 45 нафар фуқаро махсус тиббий транспорт орқали олиб келинди;— 21 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорлари кузатуви остида олиб келинди.
✈️ Барча транспорт, тиббий, ташкилий ва бошқа харажатлар тўлиқ Миграция жамғармаси ҳисобидан қопланди.
