Кореяда мавсумий иш бўйича янги келишув!
2026-01-27 19:00:00 / Янгиликлар

Корея Республикасининг Jeollabuk-do вилояти, Buan округи ҳокимиятида округ ҳокими жаноб Kweon Ig-hyeon, Миграция агентлигининг Кореядаги Ваколатхонаси раҳбарияти ҳамда Андижон вилояти вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
🖋 Унда, Jeollabuk-do вилоятида (Buan) қишлоқ хўжалиги соҳасида мавсумий ишчи кучига бўлган эҳтиёжни қоплаш мақсадида Андижон вилояти билан келишув имзоланди. (Корея Адлия вазирлиги талабига кўра, бундай келишувларда ишчи кучини юборувчи ва қабул қилувчи ҳудудлар аниқ белгиланиши шарт).
📌 Келишувда қуйидаги йўналишлар қамраб олинган:
▪️мавсумий ишчиларни жалб қилиш ва бошқаришда ҳамкорлик,
▪️ноқонуний қолиб кетиш ҳолатларининг олдини олиш,
▪️меҳнат шартлари ва миграция қоидаларига риоя этиш.
🗣 Корея томони таъкидлаганидек, ушбу келишув икки давлат ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаб, қишлоқ хўжалиги соҳасида қонуний ва барқарор меҳнат тизимини шакллантиришга хизмат қилади.
📰 Бу хабарнинг Корея оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилаётгани — Ўзбекистон билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликка бўлган ишонч ортиб бораётганини кўрсатади.
👷♂️ Кореянинг етакчи нашрларида: "Айниқса, давлат томонидан бошқариладиган мавсумий меҳнат тизими иш берувчилар учун кадрлар билан боғлиқ ташкилий юкни камайтириб, ишчиларнинг меҳнат ва яшаш шароитларини барқарорлаштириш имконини беради", - дея ёзилмоқда.

