1,9 МИЛЛИОН ДОЛЛАР — ЮРТДОШЛАРИМИЗ ФОЙДАСИГА УНДИРИБ БЕРИЛДИ
2026-01-26 09:50:00 / Янгиликлар

📌 2025 йил давомида Миграция агентлиги томонидан хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг — ойлик иш ҳақи, ҳужжатлар ва иш масаласида юзага келган минглаб муаммоларга аниқ ечимлар берилди.
💼 Ойлик иш ҳақлари ва компенсациялар бўйича:
3 089 нафар фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, жами 1,9 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар чет эллик иш берувчилардан ҳамюртларимиз фойдасига ундириб берилди.
406 нафар фуқаромизнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари иш берувчилар ва воситачилардан қайтариб олинди.
⚖️ 8 743 нафар мурожаатчига ҳуқуқий ва консультатив маслаҳатлар кўрсатилди.
👷♂️хорижий давлатларда ишсиз қолган 9 249 нафар юртдошимизнинг бандлиги таъминланди.
