2026 йил илк кузатув
2026-01-19 13:35:00 / Янгиликлар

Кореянинг SPAS – электрон иш қидирувчилар базасида рўйхатдан ўтган ва иш берувчилар томонидан танланган яна 42 нафар юртдошимиз вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бориш учун ушбу мамлакатга жўнаб кетдилар.
📊 Маълумот учун: 2025-йилда Жанубий Корея Республикасига Е-9 визаси (ишчи виза) асосида ишлаш учун Корея томонидан 5 та танлов ўтказилган.
2025 йил 1 январдан 2026-йил 19-январь кунига қадар: 2143 нафар ҳамюртларимиз ушбу мамлакатга вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бориш учун жўнаб кетган.
2025 йилда Корея томонидан қабул қилинган меҳнат шартномаси доирасида танланган фуқароларни юбориш давом этмоқда.
⚠️ SPAS базасидаги номзодлар учун муҳим эслатма:
Базадаги номзодларни кореялик иш берувчиларнинг ўзлари танлашади. Бу жараёнга учинчи шахслар аралашмайди.
❗️ Танланишингизга ёрдам беришни ваъда қилиб, пул талаб қилаётган шахслар — фирибгарлар. Бундай ҳолатлар юзасидан бизга зудлик билан хабар беринг.
📩 Мурожаат учун:
📱 @anticor_migrationbot
📧 anticorruption@migration.uz
☎️ 71-202-44-11 (иш кунларида 09:00–18:00)
