Расмий маълумот
2026-01-05 16:30:00 / Янгиликлар

Хабарингиз бор, “Xorijda ish” электрон тизимида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга миграция жамғармасидан қуйидаги харажатлар учун компенсация тўланади:
• хорижий тил ва (ёки) касб бўйича имтиҳонлар муваффақиятли топширилиб, сертификат олинганда — БҲМнинг 3 бараваригача;
• ишчи визани расмийлаштириш учун — БҲМнинг 5 бараваригача;
• йўл чиптаси хариди учун — БҲМнинг 2 бараваригача.
❗️ Маълумот учун:
2025 йилда компенсация тўловларини олишга улгирмаган фуқароларга 2026 йил 9 январга қадар аризада кўрсатилган пластик карта рақамларига маблағлар ўтказиб берилишини маълум қиламиз.
