E-9 ВИЗАСИ — ЯНГИ РАҚАМЛАР
2025-12-29 12:05:00 / Янгиликлар

Жанубий Корея ҳукумати 2026 йилда хорижий, малакасиз ишчилар учун мўлжалланган E-9 визалари квотасини 80 минг нафаргача туширишини эълон қилди.
📉 Бу кетма-кет иккинчи қисқартириш:
▪️ 2024 йил — 165 минг
▪️ 2025 йил — 130 минг
▪️ 2026 йил — 80 минг
⚙️ Ушбу қарор Employment Permit System (EPS) доирасида қабул қилинди. Тизим қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва ишлаб чиқариш каби соҳаларда хорижий фуқароларга қонуний ишлаш имконини беради.
📊 Расмий маълумотларга кўра, квотанинг камайиши:
— иқтисодий фаолликнинг секинлашуви
— айрим соҳаларда иш ўринлари камайиши
билан боғлиқ.
⚠️ Мутахассислар огоҳлантирмоқда:
E-9 визалари сони камайиши хорижий иш изловчилар ўртасида рақобатни кучайтиради ва Кореяда ишлашни режалаштираётганлар учун жараённи янада мураккаблаштириши мумкин.
🏭 Шу билан бирга, айрим соҳаларда ишчи кучи танқислиги сақланиб қолиши мумкинлиги ҳам қайд этилмоқда.
📌 Эслатма:
E-9 визалари бўйича квоталар ҳар йили меҳнат бозори эҳтиёжлари ва иқтисодий вазиятга қараб қайта кўриб чиқилади.
