Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимиз диққатига
2025-12-24 17:45:00 / Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда Хорижда меҳнат қилаётган айрим ватандошларимиз айниқса хотин қизлар зўравонлик, мажбурий меҳнат ва таҳқирланиш ҳолатларига дуч келаётгани хақида видеоларга кўзимиз тушяпти.
Миграция агентлиги Бундай ҳолатларга бефарқ эмас
Агар Сиз хорижда ишлаш даврингизда мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган бўлсангиз, зўравонлик ёки ҳуқуқбузарликка дуч келсангиз ва ёрдамга муҳтож бўлсангиз, Миграция агентлиги ва Агентликнинг 1282 қисқа рақамлари, :24/7 режимда осон ва тез ишлайдиган @huquqiy_yordam_uzbot (https://t.me/huquqiy_yordam_uzbot) — телеграм боти ёки сиз бўлиб турган давлатдаги Ваколатхонаси билан ДАРҲОЛ боғланинг.
Ёдингизда тутинг:
Сизнинг ҳаётингиз, шаънингиз ва ҳуқуқларингиз Давлат ҳимоясида.
Бугунги кунда Миграция агентлигининг Россия Федерацияси, Корея, Қозоғистон, Туркия Республикаларида ваколатхоналари ва вакилликлари фаолият юритмоқда.
Агентлик ваколатхоналари мавжуд бўлмаган хорижий давлатларда эса, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари орқали ёрдам кўрсатилади.
Фуқароларимизга кўрсатилган ёрдам билан боғлиқ амалга оширилган харажатлар Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Агар фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун адвокатлик ёки юридик хизматга эҳтиёж туғилса, шартномага мувофиқ 3000 АҚШ долларигача бўлган тўловлар қоплаб берилади.
Миграция агентлиги ва ваколатхоналар билан боғланинг, ҳуқуқий маслаҳат олинг, ёрдам сўрашдан тортинманг.
Мурожаат учун алоқа воситалари:
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари
Миграция агентлигининг хорижий ваколатхоналари билан боғланинг.
Хорижда ишлаётганлар учун ёрдам пакетлари билан ҳаволада тўлиқ танишинг!
Бефарқ бўлманг хабарни хорижда ишлаётган яқинларингизга юбориб қўйинг
