Кореяда 2026-йил учун энг кам иш ҳақи тасдиқланди
2025-12-12 09:35:00 / Янгиликлар

✈️ “Улсан шаҳрига малакали кадрлар тайёрлаш" лойиҳаси иштирокчилари ҳамда SPAS электрон базасидан Корея иш берувчилари томонидан танланган яна бир гуруҳ юртдошларимиз ушбу мамлакатнинг кемасозлик ва ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият бошладилар.
🤝 Кузатиш жараёнида Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги “EPS” маркази раҳбари Kim Hyun Sung ҳам иштирок этиб, йигитларимизга омад тилади!
Шунингдек, Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги 2026-йил, 1 январдан амал қиладиган энг кам иш ҳақи миқдорини расман эълон қилди.
💰 Янги ставка:
⏱️ Соатига — 10 320 вон = 7,01$
🗓 Ҳафтасига 40 соат иш режими (주휴수당) бўйича: ойлик - 2 156 880 вон = 1 464,64 $ (209 соат) бугунги кундаги курс бўйича 17 615 627,20 сўм
📈 Фарқлар: 2025-йилга нисбатан +290 вон = 20 сент (2.9% ўсиш)
👉 Сўнгги янгиликлардан @uzmigration канали орқали хабардор бўлиб туринг!
