Корея Республикаси ҳудудида нолегал бўлиб турган фуқаролар диққатига!
2025-12-02 17:10:00 / Янгиликлар

Корея Республикаси Адлия вазирлиги хабарига кўра, ушбу мамлакатда ноқонуний ҳолатда бўлиб турган хорижликлар 2025-йил 1-декабрдан 2026-йил 28-февралгача ихтиёрий равишда чиқиб кетса, катта миқдордаги жарималар ва Кореяга қайта киришга қўйиладиган тақиқнинг ижроси кечиктириб турилади.
📄 Керакли ҳужжатлар:
🛂 Паспорт
📝 Ихтиёрий чиқиш аризаси
🎫 Авиа-чипта (чиқиш рейси учун)
🛫 Тартиб:
📌 Чиқишингиздан кўпи билан 15 кун (байрамлар билан) ёки камида 3 кун (байрамлардан ташқари) аввал яшаб турган манзилингиз бўйича иммиграция бўлимига шахсан бориб олдиндан хабар бериш, ёки www.hikorea.go.kr орқали онлайн рўйхатдан ўтишингиз мумкин.
📌 Чиқиш куни:
Аэропортдаги иммиграция бўлимига парвоздан 4 соат олдин бориб, якуний тасдиқдан ўтиш талаб этилади.
❗️ Қуйидаги шахслар бу имтиёздан фойдалана олмайди:
• ✘ Кореяга ноқонуний йўл билан кирганлар
• ✘ Сохта ҳужжат ишлатганлар
• ✘ Жиноят содир этганлар
• ✘ Иммиграция хизматининг Кореядан чиқиб кетиш ҳақидаги буйруғини олиб, унга амал қилмаганлар
• ✘ 2025-йил 1-декабрдан кейин нолегал мақомга тушганлар
📞 Қўшимча маълумот учун:
📌 Кореядаги ягона хорижийлар ахборот маркази: 1345
🌐 Веб-сайтлар: www.hikorea.go.kr, www.immigration.go.kr
🏢 Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси:
Сеул шаҳри, Жунг-гу, Жангчунгдан-ро, 213, 1003
📱 Телефонлар:
+82222851341, +82222851343, +821039871661
📤 Email: info@migration.uz
👉 Сўнгги янгиликлардан @uzmigration канали орқали хабардор бўлиб туринг!
