Тошкентда сув сепувчи машиналар ва фавворалар ишга туширилди
2025-11-21 16:00:00 / Экофаол ходим

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Тошкент кўчалари ва яшил ҳудудларда чанг ифлосланишини камайтириш мақсадида сув сепувчи машиналар ва фаввораларни ишга туширди. Махсус машиналар йўл қопламасини ва дарахтларни суғориб, табиий чангни чўктиришга ёрдам беради ва шаҳар ҳаво сифатини яхшилайди.


