Ҳаво сифатини яхшилаш йўлида: «мазут»дан воз кечилди, назорат кучайди
2025-11-21 13:00:00 / Экофаол ходим

«Иссиқлик марказлари ҳавони ифлослантиряптими?» — Кўпчиликни ўйлантирадиган шу саволга амалий жавоб берилди. Яккасаройдаги Тошкент иссиқлик электр марказида катта экологик ўзгаришлар амалга оширилди:
🚫 Мазут йўқ: Корхонада мазут ёқилғисидан фойдаланиш тўлиқ тўхтатилди. Энди фақат табиий газда ишлайдиган замонавий ускуналар фаолият кўрсатмоқда.
📉 Зарар камайди: Янги технологиялар ҳисобига атмосферага чиқаётган ифлослантирувчи моддалар йилига 200 тоннага камайди.
🔎 Онлайн назорат: Корхона ҳудудига 4 та автоматик станция ўрнатилди. Тутун ва ҳаво сифати кўрсаткичлари реал вақт режимида Экология вазирлигига узатиб турилади.
🌳 Яшил белбоғ: Корхона атрофида 15,5 гектар майдонда 16 490 туп дарахт экилиб, ўзига хос «яшил қалқон» яратилди.
Бу ўзгаришлар — пойтахтимиз ҳавоси мусаффолигини таъминлаш йўлидаги муҳим қадамдир.
