“SMA systema xususiy bandlik agentligi" МЧЖнинг фаолияти тугатилди!
2025-11-10 19:30:00 / Янгиликлар

“SMA systema xususiy bandlik agentligi"га Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2025 йил 10 апрелда берилган 710691-сонли лицензия ушбу хусусий бандлик агентлигининг 2025 йил 5 ноябрдаги 1946216-сонли аризасига асосан тугатилди.
❗️ “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, ушбу МЧЖга фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш таъқиқланади.
📌 Ҳурматли фуқаролар!
Агар "SMA systema" билан боғлиқ мурожаат ёки шикоятларингиз бўлса, уларни жорий йил 20 ноябрга қадар Миграция агентлигига тақдим этишингизни сўраймиз.
☎️ Мурожаат учун: 71 202 33 55 (қисқа рақам 711)
👉 Сўнгги янгиликлардан @uzmigration канали орқали хабардор бўлиб туринг!
