Миллий тиббиёт маркази... Ўз фаолиятини яқиндагина бошлаганига қарамасдан
2024-04-16 11:00:00 / Янгиликлар
Миллий тиббиёт маркази... Ўз фаолиятини яқиндагина бошлаганига қарамасдан, бугунга келиб мазкур тиббиёт муассасаси Хитой, Ҳиндистон, Германия, Туркия, Жанубий Корея каби қатор хорижий давлатлар билан шериклик алоқаларини ўрнатган.
Куни кеча эса халқаро ҳамкорлик доирасида марказга Сент-Луис университети профессори, АҚШнинг энг нуфузли травматологларидан бири Жолдас Кульджанов ташриф буюрди.
Тажрибали хирург иштирокида марказ мутахассислари учун маъруза ва маҳорат дарслари ўтказилиши билан бирга, 10 га яқин беморларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бажарилди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
