КИБЕРМАДАНИЯТ ОЙЛИГИ СТАРТ ОЛДИ!
2025-11-05 12:00:00 / Янгиликлар
Мамлакатимизда “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” старт олди.
Бу ойдан мақсад — фуқароларнинг кибер саводхонлигини ошириш ва рақамли хавфлардан ҳимоя қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш.
Ҳурматли фуқаролар фирибгарлардан огоҳ бўлинг!
Эслатамиз:
Ҳеч қачон шахсий маълумотларингизни (паспорт рақами, карта рақами, СМС-код ва бошқалар) бегоналарга берманг.
Ҳар қандай “ютуқ”, “пул ўтказма” ёки “соврин” ваъдаларига ишонманг.
Шубҳали ҳолатлар бўлса, дарҳол 102 ёки тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинг.
