ТАШУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА
2025-10-29 14:00:00 / Янгиликлар

Мазкур низомнинг 3-бобида катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ҳаракатланиш ва юк ташиш қоидаларини бузганлик натижасида етказилган зарарни қоплаш учун тўловлар белгиланган.
Катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситалари рухсатномасиз ҳаракатланиши ва юк ташиш қоидаларини бузганлик натижасида автомобиль йўллари қопламасига ва конструкциясига етказилган зарар миқдори ҳар бир босиб ўтган километр масофа учун қуйидагича ҳисобланади:
- автотранспорт воситасининг умумий оғирлиги 50 тоннагача бўлганда – базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз фоизи миқдорида;
- автотранспорт воситасининг умумий оғирлиги 80 тоннагача бўлганда – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида;
- автотранспорт воситасининг умумий оғирлиги 80 тонна ва ундан юқори бўлганда – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида.
Босиб ўтилган масофани аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда етказилган зарар миқдорлари икки юз километр учун ундирилади.
Катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ҳаракатланиш ва юк ташиш қоидаларини бузганлик натижасида етказилган зарар Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ҳамда Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан белгиланган тартибда ундирилади.
Юк ташувчига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилганда, уни автомобиль йўли ва йўл иншоотларига етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди.
Бугунги кунда оғир юк ортилган автотранспорт воситалари миқдори сезиларли даражада ошиб бораётганлиги сабабли автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назоратини кучайтириш долзарб масалага айланмоқда.
Барча қилинаётган ишларнинг мақсади автомобиль йўллари ва кўприкларнинг муддатидан олдин бузилишларини олдини олиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, меъёрдан ортиқ юк ортилган автотранспорт воситаларини тартибга солишдан иборатдир.
Ҳурматли юк ташувчилар!
Республикамиз автомобиль йўлларида ҳаракатланганда белгиланган талаб ва меъёрларга риоя этган ҳолда ҳаракатланинг.
Зеро, автомобиль йўллари халқимизнинг умумий мулкидир ва асраб авайлаш барчамизнинг бурчимиздир!
