Тошкентда Халқаро мультимодаль транспорт форуми бўлиб ўтади
2025-10-08 14:00:00 / Янгиликлар

Тадбир ташкилотчилари: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Туркий давлатлар ташкилоти, Логистика марказлари ва юк ташувчилар Альянси.
Форум конструктив мунозаралар, ахборот алмашиш ва мултимодал транспорт йўналишларини ривожлантиришни таъминлаш бўйича қўшма ташаббусларга кўмаклашишга қаратилган.
Ушбу юқори даражадаги учрашувда асосий эътибор транспорт йўлакларини ривожлантириш, логистикада рақамли ечимларни интеграциялаш, транзит салоҳиятини ошириш, транспорт соҳасида яшил технологияларни илгари суриш бўйича ҳар томонлама муҳокама қилинади.
Дастур қуйидаги йўналишлар бўйича тематик панель сессияларини ўз ичига олади:
- трансчегаравий логистика ва божхона қоидалари;
- Рақамлаштириш ва платформа технологиялари,
- инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари;
- Экологик барқарор ёндашувлар ва "яшил логистика".
Сана: 2025 йил 12 ноябрь
Жой: JW Marriott Hotel Tashkent меҳмонхонаси
Манзил: Тошкент ш., Ботир Зокиров кўчаси, 7-уй, 5/7
Рўйхатдан ўтиш муддати: 2025 йил 25 октябрь.
Форум дастури ва мазмуни ҳақида батафсил маълумот қуйидаги ҳаволада мавжуд.
