ICAO Ассамблеясининг 42 сессияси ўзи ишини бошлади
2025-09-25 14:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон делегациясига Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзавиация” агентлиги директори Тоҳир Назаров бошчилик қилмоқда. Ассамблеясининг 42 сессиясини ICAO Кенгаши президенти Сальваторе Шаккитано ва ICAO бош котиби Хуан Карлос Саласар очиб беришди.
ICAO Кенгаши президенти Сальваторе Шаккитано ўз нутқида тадбир иштирокчиларини қутлар экан, бугун дунё авиацияси ўзаро ҳамкорликда ечим топишни тақозо этаётган қатор глобал чақириқларга дуч келаётганини таъкидлади. У шунингдек, ҳар қандай қийинчиликларга қарамасдан фуқаро авиацияси глобал мобилликнинг асоси бўлиб қолиши кераклигини кераклигини айтиб ўтди.
“Парвозларга бўлган талаб ортиб бораётган шароитда соҳа хавфсизлик, ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида мувозанатни таъминлаши зарур. Асосий эътиборни авиацияни декорбанизациялаш, инновацион технологияларни жорий этиш, мутахассисларнинг янги авлодини етиштиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Шунингдек, денгизга чиқиш имкони бўлмаган мамлакатлар учун фуқаро авиациясини ривожлантириш зарур”, – деди Сальваторе Шаккитано.



