Транспорт университети Хитойнинг Шандун меҳнат касб-ҳунар техника коллежи билан ҳамкорлик меморандумини имзолади
2025-09-18 12:00:00 / Янгиликлар

Учрашувда икки олий таълим муассасаси ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, хусусан, қўшма лаборатория ташкил этиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.
Мулоқот давомида томонлар ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари, жумладан, Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли илмий-тадқиқот институтида қўшма лойиҳаларда иштирок этиш имкониятлари, касбий кўникмаларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳамда қўшма илмий тадқиқотларни амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда замонавий қўшма лаборатория ташкил этиш, унинг устувор йўналишлари ва ресурслардан биргаликда фойдаланиш механизмлари юзасидан келишувга эришилди.
Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан тегишли меморандум имзоланди.


