Реконструкция ортидан: автобус йўналишлари ва хавфсизлик муҳокамада
2025-09-06 16:00:00 / Янгиликлар
Мажлисда Шота Руставелли кўчасида олиб борилаётган кенг кўламли реконструкция ишлари якунига етказилгач:
-жамоат транспорти автобус йўналишлари ҳаракатини қайта ташкил этиш,
-йўналишларни мувофиқлаштириш ва йўловчилар оқимини тенг тақсимлаш,
-барча ҳаракат иштирокчилари учун хавфсиз ва қулай шароит яратиш масалалари муҳокама қилинди.
🔹 Йиғилиш давомида нафақат автобус йўналишлари, балки пиёдалар йўлаклари, велосипед йўллари ҳамда тўхташ жойлари каби инфратузилма элементларини самарали ишлатиш, транспорт оқимини тартибга солиш ва замонавий шаҳар талаблари даражасида хизмат кўрсатишни таъминлаш юзасидан ҳам кўрсатмалар берилди.
🔹 Мутасаддилар томонидан реконструкция ишлари тугагач, автобуслар ҳаракат жадвалини оптималлаштириш, тирбандликларнинг олдини олиш ва аҳолига тезкор ҳамда хавфсиз транспорт хизматини тақдим этиш бўйича аниқ чоралар ишлаб чиқилиши белгиланди.
✅ Мазкур қарорлар пойтахт йўлларида транспорт қатновини самарали ташкил этиш, йўловчилар учун қулайлик яратиш ва энг асосийси, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Маълумот учун:
Ш. Руставели кўчасини реконструкция қилиш натижаларига кўра:
🔹автомобиллар ҳаракатланадиган 10 та йўлакдан 6 таси автомобиллар учун, ўртадаги 2 та йўлак автобуслар учун, қолган 2 та йўлак эса йўл бўйи тўхташ жойлари учун ажратилади;
🔹11 та автобус бекати, 500 га яқин йўл бўйи тўхташ жойлари, велосипед йўлаклари, 21 та пиёда ва велосипед ўтиш жойлари ташкил қилинади;
🔹кўчанинг ўтказувчанлик қуввати оширилади, автобус қатнови 40% га (2 069 тадан 2 868 тагача), йўловчилар сони 2 баробарга (150 мингдан 300 минггача) ошади;
🔹автобус ҳаракати вақти 32% га қисқаради (25 дақиқадан 18 дақиқага), ўртача тезлик 18,5 км/соатдан 23,6 км/соатга кўтарилади;
🔹автобуслар ҳаракати оралиқ интервали 7 дақиқагача қисқаради.
Йўловчиларга эслатма:
Реконструкция ишлари якунига етказилгач, янгиланган транспорт йўналишлари ва тўхташ жойлари ҳақида қўшимча ахборот расмий каналлар орқали эълон қилинади.
