Логистика соҳасини ривожлантириш борасидаги ҳамкорлик истиқболларини
2025-08-27 14:00:00 / Янгиликлар

Учрашувда томонлар Ўзбекистон ҳудудида логистика ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этишди. Хитойнинг “China Shandong Huada Group” компанияси Ўзбекистон ҳудудида логистика мажмуасини барпо этиш бўйича кенг кўламли лойиҳани амалга оширишга жиддий қизиқиш билдирди.
Фэнцюань Го мазкур лойиҳанинг асосий вазифаси транспорт ташувларини бевосита амалга ошириш эмас, балки сақлаш, тақсимлаш ва тегишли инфратузилмани ўз ичига олган хизматларнинг тўлиқ спектрини таъминлайдиган инновацион логистика марказини яратиш эканлигини таъкидлади.
Томонлар лойиҳанинг барча жиҳатларини батафсил ўрганишни давом эттириш, техник ва ташкилий тафсилотларни аниқлаштириш, шунингдек, белгиланган режаларни самарали амалга ошириш учун кейинги ҳаракатлар бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олдилар.


