Миллий ташувчилар катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни тўғридан-тўғри Хитой ички ҳудудларидан ташувларини бошлади
2025-08-07 16:00:00 / Янгиликлар

Шикаст етказмасдан қисмларга ажратиш имконияти бўлмаган ўта оғир ускуналар, турли саноат агрегатлари, электростанция қурилмалари, катта ҳажмли металл конструкциялар шу каби юклар сирасига киради. Логистика тилида бундай ностандарт юкларини ташиш билан боғлиқ йирик операциялар лойиҳавий юк ташувлари деб аталади.
Миллий ташувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги саъйи-ҳаракатлар натижасида ўзбек миллий ташувчилари илк маротаба Хитой Халқ Республикасидаги ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳудудидан катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида тўғридан-тўғри ташувларини амалга оширишни бошлади.
Айни дамда ҳар бирининг оғирлиги 270 тоннадан юқори бўлган юк модуллари махсус транспорт воситаларида Хитойдан Сурхондарё вилоятига етказилмоқда. Мазкур юк модуллари Сурхондарё вилоятида қурилаётган иссиқлик электр станцияси учун ишлаб чиқарилган ускуналардир.
Ташув аниқ белгиланган йўналиш бўйича тегишли рухсатнома асосида амалга оширилмоқда.

