«Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон» мультимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди
2025-07-29 11:00:00 / Янгиликлар
Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда янги мультимодал транспорт коридори орқали юк ташувларини ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Томонлар ҳар бир давлат ҳудуди орқали ўтувчи халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни ўзаро мувофиқлаштиришга келишиб олди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг ноябрь ойида Тошкентда ШҲТ давлатларининг биринчи транспорт форуми доирасида Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон халқаро транспорт коридорини яратиш ва ривожлантириш бўйича англашув меморандуми имзоланган эди.



