Бухоро вилоятига янги автобуслар харид қилинди
2025-07-14 16:00:00 / Янгиликлар
Аҳолига кўрсатилаётган жамоат транспорти хизматлари сифатини ошириш мақсадида Бухоро вилоятига янги автобуслар харид қилинди.

"Progress Mega Trans" корхонаси томонидан йўловчи ташиш фаолиятини янада самарали ташкил этиш учун Хитой Халқ Республикасининг “Zhongtong Bus Holding Co., Ltd.” компанияси билан 24 дона замонавий автобус харид қилиш бўйича шартнома имзоланган эди.
Бугунги кунга келиб мазкур автобусларнинг барчаси олиб келинди. Шу муносабат билан шаҳар фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида автобусларни фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтади.
Янги ҳаракат таркиби тез орада йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.







