Венгрия билан автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди
2025-07-08 11:00:00 / Янгиликлар

Учрашув доирасида қуйидагилар муҳокама қилинди:
- Рухсатнома бланкалари бўйича қўшимча алмашинув масаласи — икки мамлакат ўртасида халқаро ва транзит ташишлар ҳажмини ошириш мақсадида 2025 йил учун рухсатнома бланкалари квотасини кўпайтириш имконияти кўриб чиқилди;
- Рухсатнома бланкаларини йўналишлар бўйича ажратиш — транзит, икки томонлама ва юкни ташиш манзили бўйича махсус категорияларда рухсатномалар ажратиш амалиётини жорий этиш масаласи;
- BIREG ахборот тизими билан интеграциялашув — ташувлар юзасидан ахборот алмашинуви ва назоратни рақамлаштириш мақсадида Венгриянинг BIREG электрон платформаси билан Ўзбекистон миллий ахборот тизимлари ўртасида техник интеграция масаласи кўриб чиқилди. Венгрия томони ушбу йўналишда амалий ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келгусидаги қадамларни белгилаб олишди.

