Хитой Эксимбанки раиси билан учрашув бўлиб ўтди
2025-06-20 16:00:00 / Янгиликлар

Учрашувда банк молиявий кўмагида мамлакатимиз транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, ҳаракат таркибларини янгилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.
Хусусан, Тошкент – Самарқанд, Тошкент – Андижон пулли автомобиль йўллари, “Тошкент – Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги алоҳида йўловчи ташиш темир йўлини қуриш лойиҳалари ҳамда Тошкент шаҳри ва ҳудудларда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида замонавий автобусларни харид қилиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.
Томонлар "Ўзсаноатқурилишбанк" ва ХХР Эксимбанки ўртасида 200 та электробус сотиб олиш бўйича қарз шартномасини келишиш ва имзолашни тезлаштириш масаласини, шунингдек, қўшимча 1000 та автобус сотиб олиш бўйича истиқболли лойиҳани муҳокама этишди.

