ОИИБ билан ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди
2025-06-10 16:00:00 / Янгиликлар

Учрашувда автомобиль йўлларини ривожлантириш борасида банк молиявий кўмагида амалга оширилаётган лойиҳалар ва истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама этилди.
Ж.Турсунов аввало, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан ҳамкорликда мамлакатимизда йирик стратегик лойиҳалар амалга оширилаётганлиги муносабати билан ўз миннатдорлигини билдирди.
Хусусан, томонлар “А380 “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу” автомобиль йўлининг 150 – 228-км (78 км) қисмини реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларнинг жорий ҳолати юзасидан фикр алмашди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасидаги (328,1 км) ҳамда Хоразм вилоятидаги (188 км) умумий фойдаланувдаги маҳаллий аҳамиятга эга 516,1 км автомобиль йўллари қисмларини тўла таъмирлаш лойиҳаси бўйича ҳамда истиқболда ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан келишув амалга оширилди.


