Жанубий Корея билан транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирилади
2025-06-02 14:00:00 / Янгиликлар

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Кореянинг автомагистраллар бошқаруви, ақлли светофорлар, сунъий интеллект асосидаги ҳаракатни бошқариш тизимларини Ўзбекистонда жорий этиш имкониятлари, шунингдек, Корея ҳукумати томонидан Ўзбекистонда техник ёрдам ва мутахассислар тайёрлаш дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, музокараларда Корея томонидан Ўзбекистонда йўл инфратузилмасини рақамлаштириш, жумладан, ақлли толлинг, I сенсор тизимлари, ҳаракат мониторинги бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, “Тошкент-Андижон пуллик автомобиль йўлини қуриш” ДХШ лойиҳаси доирасида автомагистраль лойиҳаларини ривожлантиришда KEC корпорацияси иштирокини таъминлаш таклифлари илгари сурилди.

