Мўғулистоннинг “Hunnu Air” авиакомпанияси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди
2025-05-16 09:00:00 / Янгиликлар
Транспорт вазирлиги Ҳаво транспорти бошқармаси бошлиғи Жамолиддин Назаров Мўғулистоннинг “Hunnu Air” авиакомпанияси раҳбари Пуревжав Мунхжаргал билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Мўғулистон ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам йўловчи авиақатновларини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама этилди.
Авиакомпания раҳбари П.Мунхжаргал жорий йил сентябрь ойидан Улан-Батор – Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни ташкил этиш, қолаверса, транзит юкларни ташиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Учрашувда муҳокама этилган масалалар юзасидан томонлар келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни белгилаб олишди.

