Транспорт вазири Ўмон Султонлиги элчиси билан учрашди
2025-05-01 13:00:00 / Янгиликлар
Транспорт вазири Илҳом Махкамов Ўмон Султонлигининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ал Саййида Вафо Жабр Нассер Ал Бусайдий хоним ҳамда «UzOman» инвестиция компанияси бош директори Оман Баҳром билан учрашув ўтказди.

Элчи Вафо Жабр Нассер ал-Бусаидий хоним Ўмон ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланишида сезиларли ижобий ўзгаришлар кузатилаётганини, айниқса мамлакатларимиз ўртасида сайёҳлар оқимининг ортиб бораётганини мамнуният билан таъкидлади.
Учрашувда томонлар "Оman Air" авиакомпанияси томонидан Маскат –Тошкент – Маскат йўналишида тўғридан-тўғри авиа қатновларни ташкил этиш масаласини муҳокама этишди.
Ўзбекистон-Ўмон инвестиция компаниясига (UzOman) компанияси бош директори Оман Баҳром юк айланмасини ошириш ва Ўзбекистонни юк ташиш учун транзит марказга айлантириш мақсадида Тошкент шаҳри ва бошқа ҳудудларда логистика марказларини ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини билдирди.

