Жаҳон банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2025-04-08 09:00:00 / Янгиликлар

Учрашувда Ўзбекистон транспорт тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш, соҳада хусусий сектор иштирокини кенгайтириш, транспорт хизматлари бозорини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.
Б.Холматов Ўзбекистонда транспорт ва логистика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, замонавий транспорт инфратузилмасини яратиш, халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш, логистика марказлари ва интермодал ташиш тизимларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ва келгусидаги режаларга тўхталиб ўтди.
Жаҳон банкининг катта иқтисодчи-эксперти Кристина Виедерер Ўзбекистонда транспорт ва логистика соҳасини ривожлантириш борасида қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар аҳамиятини ижобий баҳолаб, мазкур йўналишдаги ислоҳотларни янада самарали ташкил этиш бўйича ўз таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашди.
Шунингдек, учрашувда Логистика самарадорлик индекси (LPI) бўйича Ўзбекистон кўрсаткичларини яхшилашга қаратилган ишлар натижасида эришилаётган ижобий ўзгаришлар юқори баҳоланди.
Учрашув сўнгида делегацияси раҳбари Франсиско Кампос транспорт логистика соҳасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни давом эттириш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва устувор йўналишлар Жаҳон банки томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланиши ва келгусида лойиҳалар доирасида ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.



