Ўзбекистон Австрия билан аэронавигация хизматлари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиради
2025-04-07 09:00:00 / Янгиликлар
"Ўзаэронавигатсия" Маркази ДУК делегацияси расмий ташриф билан Австриянинг "AustroControl" аэронавигация хизматлари провайдерида бўлди.

Учрашувда томонлар ҳаводаги ҳаракатлар оқимини режалаштириш, радиотехник таъминлаш ва учувчисиз учиш аппаратларининг парвозларини бошқариш каби кенг кўламли масалаларни муҳокама этишди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Австрия аэронавигация хизматлари ўртасида шерикликни мустаҳкамлаш ва профессионал ҳамкорликни ривожлантиришни тасдиқловчи ўзаро Англашув меморандуми имзоланди.
