“Тошкент” автовокзалидан Краснодарга мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди
2025-04-05 14:00:00 / Янгиликлар
Мазкур йўналишда қатновлар "Uzautotrans service" корхонаси томонидан ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Ютонг автобусларида амалга оширилади.

Илк қатнов жорий йилнинг 8 апрель куни бажарилади. Автобус “Тошкент” автовокзалидан соат 20:00 да жўнаб кетади. Чипта нархи 900 000 сўм этиб белгиланган.
Чипталарни электрон шаклда avtoticket.uz сайти ҳамда "UzBus" мобил иловаси орқали, шунингдек, “Тошкент” автовокзали кассаларидан сотиб олиш мумкин.
Маълумот учун телефон: +998 71 207-87-00.
