Гулистон шаҳри учун 12 дона янги автобуслар олиб келинди
2025-04-03 10:00:00 / Янгиликлар

2024 йилда Сирдарё вилоятига ХХР ишлаб чиқарилган замонавий турдаги 8 дона YUTONG русумли автобуслар олиб келиниб, Гулистон шаҳар йўналишларига жойлаштирилган эди.
Жамоат транспорти паркини янгилаш борасидаги ишлар доирасида “Транс Imkon Сервис” МЧЖ томонидан ХХР ишлаб чиқарилган 12 дона ZHONG TONG русумли шаҳар типидаги автобуслар олиб келинди.
Олиб келинган янги автобуслар Гулистон шаҳридаги йўналишларда фаолият кўрсатаётган ISUZU русумли автобуслар ўрнига жойлаштирилиб, шаҳар аҳолиси ва ташриф буюрувчи меҳмонларга транспорт хизматлари кўрсатилиши режалаштирилган.
Шунингдек, “Гулистон-Терминал” МЧЖ томонидан 8 дона янги ZHONG TONG русумли автобуслар харид қилиш бўйича келишув шартномалари тузилди. Бошқа маҳаллий тадбиркорлар томонидан ҳам янги замонавий автобуслар харид қилиш бўйича зарурий ишлар амалга оширилмоқда.
Умумий ҳисобда Гулистон шаҳридаги жамоат транспортлари учун жами 65 дона янги автобуслар харид қилиши режалаштирилган.




