Мудофаа вазирлиги билан Транспорт вазирлиги ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган меморандум имзоланди
2025-03-28 17:00:00 / Янгиликлар

Мудофаа вазири генерал-майор Шухрат Халмухамедов ҳамда транспорт вазири Илҳом Махкамов иштирокидаги учрашувда икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш, соҳа йўналишида ҳамкорликни кенгайтириш борасида бир қатор келишувларга эришилди.
Жумладан, томонлар Президентимиз томонидан белгилаб берилган топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминлаш, ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспортларида қўшинларни ташишнинг устувор вазифаларини амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик қилади.
Шунингдек, вазирликлар олий ва ўрта махсус таълим, илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида бевосита алоқа ўрнатишда, биргаликдаги илмий конференциялар, симпозиумлар ҳамда илмий форумларни амалга оширишда, илмий анжуманлар ташкиллаштиришда бир-бирини қўллаб-қувватлайди.
Томонлар бошқа соҳаларда ҳам ўзаро самарали ҳамкорликни йўлга қўядилар.


