Мультимодал транспорт-логистика марказлари тармоғи ривожлантириш масалалари муҳокама этилди
2025-03-20 15:00:00 / Янгиликлар

Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–28-сон қарори билан Транспорт вазирлигига юклатилган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 февралдаги “Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–78-сон қарорида белгиланган “2025–2027 йилларга мўлжалланган йирик мультимодал транспорт-логистика марказлари тармоғини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш” топшириғини амалга ошириш масалалари бўйича муҳокамалар ўтказилди.
Учрашувда йиғилиш қатнашчилари Транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамасининг “Транспорт-логистика марказлари фаолиятини ва транзит-транспорт йўлакларини ривожлантириш тўғрисида” қарори лойиҳаси билан белгиланаётган “Транспорт-логистика марказларини замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозлашга доир намунавий талаблар” лойиҳаси билан яқиндан таништирилди ҳамда лойиҳада белгиланаётган намунавий талаблар атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилишда, бугунги кунда транспорт-логистика марказлари фаолиятини юритишда юзага келаётган муаммолар, транспорт-логистика марказларида юкларга ишлов бериш қувватини ошириш имкониятлари, имтиёз ва преференцияларни жорий этиш бўйича фикр алмашилди ҳамда соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишда биргаликда ишлашга келишиб олинди.




