ЕТТБ билан ҳамкорликда Наманган ва Нукус шаҳри жамоат транспорти тизими такомиллаштирилади
2025-03-13 15:00:00 / Янгиликлар
Мамлакатимиз шаҳар ва туманларни экологик тоза жамоат транспорти билан тўлиқ таъминлаш, хусусан, Наманган ҳамда Нукус шаҳри жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш ва аҳолига қулай йўловчи ташиш хизматларини яратиш мақсадида Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда йирик лойиҳага қўл урилмоқда.

ЕТТБ томонидан молиялаштирилаётган лойиҳа жамоат транспорт тизимини халқаро талабларга мос равишда модернизация қилишни назарда тутади. Лойиҳа доирасида замонавий ҳаракат таркибларини харид қилиш ва электробус парки (депо) ташкил этиш кўзда тутилган. Буюк Британиянинг “Atkins” компанияси лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқади.
ЕТТБнинг Осиё минтақасидаги вакили Надежда Ключникова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев билан учрашувда лойиҳанинг амалий қадамларини муҳокама этди.







