Транспорт университети Франциянинг етакчи компания ва университетлари билан ҳамкорликни кенгайтиради
2025-03-12 10:00:00 / Янгиликлар

Конференция давомида Тошкент давлат транспорт университети ва Франция компаниялари, университетлари ўртасида 6 та муҳим ҳужжат имзоланди, жумладан:
• Тошкент давлат транспорт университети ва Франциянинг етакчи университетлари ўртасида UNIFROUZ / “Ўзбекистон-Франция университети” консорциуми лойиҳаси:
• Пуате Университети (UP), Лион 2 Университети (ULL2), Ле Гавр Нормандия Университети (ULHN), Ренн Университети (UR).
• Кўприклар ва йўллар олий мактаби билан ҳамкорликда “Тезюрар транспорт учун кўприклар ва йўллар” ПИШни ташкил этиш бўйича келишув.
• Dassault Systemes компанияси билан муҳандислик соҳасидаги таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналарига халқаро сертификат бериш ҳуқуқини университетнинг Етарлилик марказига топширишга оид келишув.
• Франциянинг Фуқаролик Авиацияси Миллий Мактаби (ENAC) билан фуқаро авиацияси бўйича профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинувини ташкиллаштириш ҳамда келишиб олиш тўғрисидаги шартнома.
• Ренн Университети (UR) билан ақлли логистика ва транспорт инфратузилмаси йўналишида қўшма лаборатория ташкил этиш бўйича шартнома.
• Airbus компанияси билан университет талабалари ва профессор-ўқитувчилари учун стажировка ва малака ошириш имкониятларини яратиш, шунингдек, авиация соҳасидаги илмий тадқиқотларда ҳамкорлик олиб бориш бўйича шартнома.
Мазкур ҳамкорлик келгусида транспорт ва авиация соҳаси бўйича Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги академик ҳамкорликни ривожлантириш, ёш мутахассисларнинг малакасини ошириш ва илмий тадқиқотларни кенгайтиришга хизмат қилади.
