МИЛЛИЙ ТАШУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА
2025-03-05 16:00:00 / Янгиликлар
Литва божхона хизмати 2025 йил 12 март куни соат 8:00 дан эътиборан юк автотранспорт воситаларининг ёнилғи бакларидаги ёқилғи миқдорини мажбурий электрон декларациялаш тартиби бошланиши ҳақида маълум қилди.

Божхона хизмати маълумотларига кўра, Европа Иттифоқига Беларус Республикасидан (Мядининкай ва Шалчининкай чегара ўтказиш пунктлари орқали) ва Россия Федерациясидан (Кибартай чегара ўтказиш пункти орқали) ёқилғи олиб кириш чекланган.
Ушбу назорат-ўтказиш пунктларидан ўтаётган юк автотранспорт воситалари ҳайдовчилари электрон декларацияда ёнилғи бакларидаги ёқилғи миқдорини кўрсатиши шарт.
Қоидаларни бузиш жарима, ёқилғини мусодара қилиш, ҳатто айрим ҳолларда транспорт воситасини мусодара қилиш каби маъмурий жавобгарликка олиб келиши мумкин.
Миллий ташувчилардан янги тартибга амал қилишларини ва юк ташувларида йўналишни режалаштиришда ушбу талабларни ҳисобга олишларини сўраб қоламиз!
