“Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Афросиёб" поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади
2025-03-04 14:00:00 / Янгиликлар
Наврўз ва Рамазон ҳайити байрамлари муносабати билан Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди ҳаракати йўлга қўйилади.

Қўшимча қатновлар 20, 21, 22, 23, 24, 25, 29, 30, 31 март ва 1 апрель кунлари амалга оширилади.
Қатнов жадвали қуйидагича:
· 775-сонли Самарқанд — Тошкент йўналиши: Самарқанд 10:55 — Тошкент 13:15;
· 776-сонли Тошкент — Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:56 — Самарқанд 16:14.
