Ангрен шаҳрига 15 та YUTONG автобуслари олиб келинди
2025-03-03 09:00:00 / Янгиликлар
Ангрен шаҳри жамоат транспорти тизимини ривожлантириш, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида "ANGREN AVTO GROUP" МЧЖ томонидан 15 дона замонавий YUTONG автобуслари олиб келинди.

Жорий йилда Тошкент вилоятининг 7 та шаҳрида брутто-шартнома тизими асосида 21 та йўналишида ташувларни ташкил этиш мақсадида 170 та янги автобусларни харид қилиш режалаштирилган.
