Тошкент вилоятига чиқувчи автобус йўналишларида назорат кучайтирилди: 15 кунда 5 601 та қоидабузарлик аниқланди
2026-11-17 20:00:00 / Янгиликлар

Тадбирлардан кўзланган асосий мақсад — жамоат транспортида йўл ҳақини ўз вақтида тўлаш маданиятини шакллантириш, чиптасиз юриш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда йўловчиларнинг қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлашдан иборат.
Назорат жараёнларида йўловчилар ўртасида автобусга чиқиш вақтида йўл ҳақини тўлаш зарурлиги, транспорт ва банк карталари ҳамда бошқа нақдсиз тўлов усулларидан фойдаланиш тартиби, шунингдек, чиптасиз юришнинг ҳуқуқий оқибатлари юзасидан тушунтириш берилди.
Назорат тадбирлари давомида йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган йўловчиларга нисбатан жами 5 601 та маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Қоидабузарликлар энг кўп қайд этилган йўналишлар қуйидагича:
· 8Т-йўналиш — 593 та;
· 145-йўналиш — 585 та;
· 194-йўналиш — 531 та;
· 65-йўналиш — 517 та;
· 74-йўналиш — 417 та.
‼️ҲУРМАТЛИ ЙЎЛОВЧИЛАР!
Брутто-шартнома асосида ташкил этилган мунтазам шаҳар автобус йўналишларида 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб йўловчилар автобусга чиқиш вақтида йўл ҳақини белгиланган тартибда тўлаши шарт.
Йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланиш қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Автобусга чиқдингизми — йўл ҳақини дарҳол тўланг! Чиптасиз юрманг, сафарингиз учун белгиланган ҳақни тўлашни унутманг!









